Namangan viloyati prokuraturasi xalq bilan ishlamoqda

Наманган вилоят прокурори Жахонгир Хатамовнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда Чортоқ туманида аҳоли билан сайёр  қабули ўтказилди, унда кредит ажратиш, қарздорлик ва алимент ундириш каби бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан жами 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари келиб тушди.

Мурожаатларнинг 2 таси ижобий ҳал этилиб, қолган мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилинганлиги боис, вилоят прокурори томонидан ижроси назоратга олинди.

Мисол учун, фуқаро А.Х.нинг «юрак ишемик» касаллигини бепул даволатиши учун йўлланма (ордер) ажратилишида қилган мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда

Loading

Mavzuga oid xabarlar

Ob-havo

Tezkor xabar yo`llash

Tezkor xabar yo`llash