Хоразмавтойўл ҳудудий бош бошқармаси томонидан “Обод қишлоқ” дастурининг амалдаги ижроси бўйича Гурлан тумани Ўйилма маҳалласида медия тур тадбири ўтказилди.
Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистлар иштирок этди.
Иштирокчилар Ўйилма маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида қилинган ишлар ва шароитлар билан танишдилар.
Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тўлақонли жавоблар олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.