Порахўр қўллар кесилсин, жиблажибон тиллар кесилсин, дарахтларни (га) кесманг сув (сўз) беринг инсонлар

Ижтимоий тармоқларда «Порахўр қўллар кесилсин, жиблажибон тиллар кесилсин, дарахтларни (га) кесманг сув (сўз) беринг инсонлар» сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш  бошқармаси ҳамада Урганч шаҳар инспекцияси ва Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатилган дарахтлар илдизидан озиқлантирилиб, биологик тадбирлар ўтказилмоқда. Шу билан бирга «Қирғиз ёп» каналига сув олиб келиш бўйича Урганч шаҳар инспекцияси томонидан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига хат юборилди.

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш  бошқармаси Ахборот хизмати

Loading

Mavzuga oid xabarlar

Ob-havo

Tezkor xabar yo`llash

Tezkor xabar yo`llash