Уруш тугади! Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон ўртасида сулҳ тузилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон телефон орқали мамлакатлар чегарасида отишмаларни тўлиқ тўхтатиш ва ҳарбийларни жойлаштирилган ҳудуддан олиб чиқиб кетишни муҳокама қилишди. Бу ҳақда “Известия” интернет-нашри Тожикистон президенти матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Маълум бўлишича, суҳбатда Жапаров ва Раҳмон можаро зонасида ишчи гуруҳлар фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида давлат раҳбарлари томонлар ўртасида Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегараолди минтақаларида вазиятни барқарорлаштириш бўйича эришилган келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга, сулҳ режимига тўлиқ риоя қилиш ва қўшинларни доимий позицияларга қайтариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, – дейилади хабарда.

Суҳбат давомида икки мамлакат раҳбарлари барча ҳарбий техника иккала томоннинг чегара ҳудудларидан олиб чиқилишига келишиб олдилар.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Жалолидин Раҳматуллаевнинг маълум қилишича,  қирғиз-тожик чегарасида жабрланганлар сони 166 кишига кўпайганини, 33 киши вафот этганини айтди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Садир Жапаров 1 ва 2 май кунлари Қирғизистон қирғиз-тожик чегарасидаги отишма пайтида ҳалок бўлганлар учун миллий мотам куни бўлишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Қирғизистон билан тузилган икки томонлама шартномани бузди. Қирғизистон чегара хизматининг маълум қилишича, тожиклар чегара олдидан ҳарбий қўшинлари ва оғир ҳарбий техникаларни олиб кетмаётганди ва Баткен вилоятининг Кўк-Тош районидан ўтаётган транспортларга ҳали ҳам ўқ узиб  турган эди.

Loading

Mavzuga oid xabarlar

BO`LIMLAR

Soʼnggi yangiliklar

Ob-havo

Tezkor xabar yo`llash

Tezkor xabar yo`llash