2 fotosurat pichog`bozlikga sabab bo`ldi

Миллий гвардия хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи, 20 ёшли Ш.Д. ҳамкасби, 25 ёшли Ҳ.K.га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органи ходимларига фуқаро Ш.Д томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг, ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган.

Жароҳатланган фуқаро Ҳ.K.га тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозир унинг саломатлиги қониқарли.

Ҳуқуқбузар Ш.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходими қонуний талабларини бажармаслик) бўйича жазо тури қўлланилган.

Loading

Mavzuga oid xabarlar

Ob-havo

Tezkor xabar yo`llash

Tezkor xabar yo`llash