Tanirofkasiz xizmati joriy etilganiga 48 soat o’tdi

 

#Диққат!

👨🏻‍💻 Хизмат жорий этилганига 48 соат вақт ўтди

🚘 Хабарингиз бор, энди автотранспорт ойналари тусини ўзгартиришга рухсатномани фақат онлайн тартибда – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЕПИГУ) орқали олиш мумкин.

👆Диққат! Хизмат жорий этилганига 48 соат вақт ўтди. 

💁‍♂ Шу муддат ичида 1000 дан ортиқ юртдошларимиз хизматнинг қанчалар қулай эканлигини синаб кўришди. Улардан 182 нафари жараёнлардан тўлиқ ўтгани боис “тонировка” учун рухсатномага эга бўлишди.

📝 Бунинг учун 24 соат мобайнида Ягона порталга кириб, ойна тусини ўзгартириш хизматини танлаш, қисқа аризани тўлдириш ва 10% чегирмали тўловни амалга ошириш кифоя. Яъни ушбу қадамлардан ўтишга бор-йўғи 6 дақиқа вақт ажратсангиз етарли. 

⏱ Орадан 2 соат ўтар-ўтмас “тонировка” учун рухсатномангиз келиб турибди. 

💁🏻‍♂ Аминмизки, шу икки кунда минглаб юртдошларимиз ортиқча оворагарчиликлардан қутулиб, олтинга тенг вақтини бошқа муҳимроқ юмушларини бажаришга ёки иш самарадорлигини оширишга сарфлашди.

Loading

Mavzuga oid xabarlar

No Content Available

BO`LIMLAR

Soʼnggi yangiliklar

Ob-havo

Tezkor xabar yo`llash

Tezkor xabar yo`llash