Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида МЧЖ маблағларини талон-торож қилган собиқ раҳбарнинг кирдикорлари фош этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “C.” МЧЖнинг 2020 йил сентябрь ойида лавозимдан озод этилган собиқ раҳбари С.Қ. “Мобил-банкинг” хизмати иловаси орқали жорий йилнинг февраль ойига қадар МЧЖ ҳисоб-рақамидаги 605,6 млн сўмни ўз эҳтиёжлари ва бошқа мақсадларга сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
#uzbek #elaparvar #uzb #uzbekistan