Ижро интизоми − ҳар қандай давлат органлари ва ташкилотларнинг самарадорлигини таъминловчи энг муҳим ҳамда асосий ишлаш кўрсаткичлардан биридир

Ижро интизоми − ҳар қандай давлат органлари ва ташкилотларнинг самарадорлигини таъминловчи энг муҳим ҳамда асосий ишлаш кўрсаткичлардан биридир

Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ислоҳотларимиз самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этиши учун қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш лозим”.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони билан Давлат раҳбарининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси юзасидан назорат тизимини кучайтиришнинг аниқ вазифалари белгилаб берилди.

👉Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сон Қарорининг қабул қилинганлиги давлат идоралари ва ташкилотларида “темир интизом” ўрнатишга қаратилган ҳужжат деб айтиш мумкин.

✅Бугунги кунда, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги таъминлаш ва бевосита кўзланган натижадор мақсадларга эришиш учун ҳар бир вазирлик ва идоралардаги каби Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ҳам мустаҳкам ижро интизоми йўлга қўйилди.

Шунингдек, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича ходимларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида Вазирлик Ҳайъатининг жорий йил 23 февралдаги 8-сонли ва 10 июндаги 15-сонли қарорлари қабул қилинди.

📌Шу билан бирга, Вазирликка келиб тушган ҳар бир ҳужжатлар ва топшириқларнинг қатъий ҳисобини юритиш ҳамда уларни белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш бўйича тизим яратилди.

📎Мазкур тизимга асосан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича ҳар чоршанба куни – вазир ўринбосарлари, жума куни – вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ҳафта давомида амалга оширилган ишлар ва келгуси ҳафтада бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, ҳар душанба куни – ижродаги топшириқлар, муддати яқинлашиб келаётган ҳамда муддатида бажарилмаслик хавфи мавжуд топшириқлар ҳақида вазир ўринбосарлари билан муҳокама қилиниб, тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

🖍Ҳар ой якунида эса Ҳайъат йиғилишида Марказий аппарат бўлинмалари ва тизимдаги ташкилот раҳбарларининг ижро интизоми бўйича шахсий масъулияти тўғрисида ҳисоботларини эшитиш амалиёти жорий қилинди.

📝Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ijro.gov.uz” тизими бўйича Вазирликка 217 та қонун ҳужжатида 989 та топшириқлар келиб тушган.

Шундан, 839 та топшириқ ижроси тўлиқ бажарилди, қолган 150 та топшириқ ижроси назоратга олиниб, назорат режалари ва календарь графиклар ишлаб чиқилди.

Қонунчилик ҳужжатлари ижроси, ижро интизомини мустаҳкамлашда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар:

🔸Биринчидан, жорий йилнинг декабрь ойида “ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган Президент ҳужжатларидаги 13 та топшириқлар ижросини 20 декабрга қадар сўзсиз бажарилишини таъминлашда масъуларнинг шахсий жавобгарлиги белгиланади.

🔸Иккинчидан, жорий йилнинг январь ойида “ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган Президент, Парламент палаталари ва Ҳукумат ҳужжатларидаги 38 та топшириқларни, ижросини таъминлашда масъуларнинг шахсий жавобгарлиги белгиланади.

🔸Учунчидан, ҳар кун якуни билан Вазир ўринбосарлари ўзлари масъул бўлган бошқарма ва бўлимларнинг ходимлари иштирокида ижро интизоми ҳолатини танқидий муҳокама қилиш ва келгуси ҳафтада бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олади.

🔸Тўртинчидан, “ijro.gov.uz” тизимида жорий йилнинг декабрь ойида
13 та, январь ойида 38 та назоратга олинган топшириқлар ижросини таъминламаган ёки банд ижроси муддатидан кечиктирилган масъулларга нисбатан кескин интизомий чоралар кўрилади.

Loading

Mavzuga oid xabarlar

Ob-havo

Tezkor xabar yo`llash

Tezkor xabar yo`llash