Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорига янги ўринбосар тайинланди

Шадиходжаев Нуриддин Абдумаликович бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этучи директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.

Нуриддин Шадиходжаев 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Маълумот учун, тайинловга қадар Н. Шадиходжаев Ўзбекистон Республикаси буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати Тўлов тизимини ривожлантириш ва даромадлар ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.

 

#uzbek #elaparvar #uzb #uzbekistan

Loading

Mavzuga oid xabarlar

BO`LIMLAR

Soʼnggi yangiliklar

Ob-havo

Tezkor xabar yo`llash

Tezkor xabar yo`llash