Ўзбекистон томонидан Ҳиндистонга гуманитар ёрдам етказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, жорий йилнинг 1 май куни Деҳли шаҳрига инсонпарварлик кўмаги сифатида 100 та кислород аппарати етказилди. Бу ҳақида  “Дунё” АА хабар берди.

Мобил кислород концентраторлари тўпламлари, эҳтиёж юқори бўлган турли дори воситаларидан таркиб топган инсонпарварлик юклари Деҳли аэропортида мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов томонидан мазкур мамлакат Қизил Хоч жамияти ва Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилларига топширилди.

“Бугун дўст ва биродар Ўзбекистон ҳукумати томонидан жўнатилган инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олмоқдамиз. Ўзбекистон ва Ҳиндистон азал-азалдан яқин қўшни, синалган дўст ва ҳамкор давлатлар ҳисобланади. Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукуматига ушбу мураккаб ва оғир дамларда ҳинд халқига кўрсатилган олийжаноб кўмак учун миннатдорлигимизни билдирамиз”, – деди Ҳиндистон вакили.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистон 2020 йилда Ўзбекистонга COVID-19 билан оғриган одамларни даволаш учун ишлатиладиган тиббий препаратлар, жумладан, гидроксиклорокин таблеткалари ва бошқа дори-дармонлар юборган эди. 2021 йилнинг март ойида Ўзбекистон COVAX ташаббуси доирасида Ҳиндистон зардоб институти томонидан ишлаб чиқарилган 660 минг доза вакцинани қабул қилиб олди.

Ҳиндистон бу кунга келиб коронавирус энг ёмон қайд этилаётган давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда 19 миллион 500 мингдан ортиқ одам вирусга чалинган ва улардан 215 мингдан зиёд киши вафот этган

 

 

#Hindiston #Hind #uzbek

Loading

Mavzuga oid xabarlar

BO`LIMLAR

Soʼnggi yangiliklar

Ob-havo

Tezkor xabar yo`llash

Tezkor xabar yo`llash